O'zbekcha Русский Ўзбекча English

“Инфратузилмани яхшилаш орқали мамлакатни ривожлантириш йўллари” мавзусида бизнес-брифинг бўлиб ўтади

9 August - 13 August 2019

13 август куни соат 09:30 Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) делегациясининг Ўзбекистонга бўлган ташрифи доирасида “Инфратузилмани яхшилаш орқали мамлакатни ривожлантириш йуллари” мавзусида бизнес-брифинг бўлиб ўтади. Брифинг Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил қилинади.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти, Цзинь Лицюнь, бошчилигидаги делегация ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга ташриф буюради.

Вазирликлар, тармоқ идоралари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган тадбир давра суҳбати шаклида бўлиб, унда инвестицион ҳамкорлик, электр энергияси, энергетика, транспорт инфратузилмасини қурилиши ва шаҳар ривожланиши, сув таъминоти ва телекоммуникация соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Click on the button below to listen to the text Powered by GSpeech