2019 йил 30 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4409-сонли “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги лойихаси ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳа республикамизнинг аҳоли турар жойларида шаҳар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган қатор амалий тадбирларни амалга оширишни ўз ичига олади, жумладан, сув таъминоти тизими ва канализация тармоғини яхшилаш, ободонлаштириш, пиёдалар ва велосипед йўлларини лойиҳалаштириш ва қуриш ва бошқалар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа синов лойиҳа ҳисобланиб, бу каби лойиҳалар Ўзбекистонда илгари амалга оширилмаган. Лойиҳанинг мақсади шаҳарсозлик йўналишидаги янги ечимлар орқали шаҳарнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишдир.

Жорий йилнинг июл ойига келиб ушбу лойиҳа доирасида Наманган вилояти Чортоқ шаҳрида жойлашган собиқ 17-сонли болалар боғчаси биносини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Болалар боғчаси биносини "Ёшлар ижод маркази" га айлантириш режалаштирилган.

Собиқ 17-сонли болалар боғчаси биносини реконструкция қилиш жараёнида лойиҳанинг асосий вазифаси бинонинг асл меъморий-конструктив парчалари ва элементларини сақлаб қолишдир. Ушбу бино ноёб маданий объект бўлиб, у ерда ижод учун барча шароитлар яратилиши режалаштирилган.

Чортоқ шаҳрида Учта шаҳарда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини реконструкция қилиш, Чортоқ шаҳрида велосипед ва пиёдалар экологик йўли қуриш лойихаларининг смета ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар якунланмоқда.

Чортоқда соғлиқни сақлаш туризмини ривожлантириш мақсадида Республикада маҳаллий ва хорижий сайёҳларга мўлжалланган биринчи экологик шаҳарни яратиш режалаштирилган.

Лойиҳалар амалга ошириладиган шаҳарларнинг экологик муҳитини сақлаб қолиш, шунингдек, минтақавий ҳокимият органларининг машинасозлик базасини ривожлантириш мақсадида 43 та махсус техника сотиб олиш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда махсус ускуналарни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналар билан шартномалар имзоланган. Якуний шартнома шартларига мувофиқ махсус жиҳозларни етказиб бериш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Сотиб олинган махсус техникаларни сақлаш ва хизмат кўрсатиш мақсадида, Чортоқ ва Когон шаҳарларида гаражлар қуриш учун пудратчиларни танлаш бўйича тендер ишлари якунланди. Ҳозирги вақтда пудратчилар томонидан тайёргарлик ишлари якунланиб, гараж мажмуалари қурилишининг бошланғич босқичлари бошланиш арафасида.

Шу билан бирга, "Амирлик саройи ва унга туташ ҳудудни, шунингдек, Когон шаҳридаги бошқа маданий мерос объектларини тиклаш ва қайта фойдаланиш учун мослаштириш" ҳамда, "Когон, Чортоқ шаҳарларини ободонлаштириш, шунингдек Когон-Бухоро автобус йўналишини ташкил этиш» бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга жалб қилинган консалтинг компанияларини танлаш жараёни олиб борилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 4 июн куни Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли лойиҳанинг қурилиш ишлари билан танишиш мақсадида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрига ташриф буюрганини таъкидлаш лозим.

Сафар давомида Жаҳон банки делегацияси раҳбаринига шаҳарсозлик бўйича мутахассис Росанна Нитти ва банкнинг бошқа мутахассислари ҳамроҳлик қилдилар.

Улар ҳозирги вақтда энергия самарадорлигини ошириш ва собиқ болалар боғчаси биносини Ёшлар ижодиёти маркази ва музейга айлантириш бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган Маъмурий бино ва собиқ 17-болалар боғчаси биносини ўз ичига олган объектларни кўздан кечирдилар.

Шунингдек, делегация ҳудудларни ободонлаштириш ва маҳаллаларни шаҳар маркази ва санатория билан боғлайдиган Чортоқсой дарёси бўйлаб 11 км узунликдаги пиёдалар ва велосипед эко-йўлини қуриш режалаштирилган зоналарга ташриф буюрди. Бундан ташқари, экологик йўл ҳудудида оилавий дам олиш ва кўнгил очар масканларни ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, у ерда пиёда сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш ва кичик оммавий тадбирларни ўтказиш имкони мавжуд бўлади.

Хавфсизликни таъминлаш учун ҳудудга кузатув камералари ўрнатилади.

Ташриф давомида Жаҳон банки ваколатхонаси раҳбарига лойиҳанинг тўлиқ концепцияси тақдим этилди.

Ўз навбатида, ўзбек томон таъкидлашича, COVID-19 пандемияси даврида ушбу лойиҳани амалга ошириш ишлари секинлашган, аммо пандемиядан кейинги даврда лойиҳа амалга оширилишида сезиларли ютуқларни намойиш этмоқда.

Ташриф якунлари бўйича Мантованелли Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдан мамнунлигини ва лойиҳа жуда яхши натижаларга эришаётганини таъкидлади, ҳамда уни амалга оширишни тезлаштиришгда ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Click on the button below to listen to the text Powered by GSpeech