Sayt yangilanmoqda
O'zbekcha Русский Ўзбекча English

Huawei Technologies Co. Ltd. – телекоммуникация соҳасида энг йирик хитой компанияларидан бири.1987 йилда Хитой Халқ-озодлик армиясининг собиқ инженери Жен Чженфей томонидан асос солинган. 

Huawei маҳсулотларига қуйидагилар киради:

  • (LTE/HSDPA/W-CDMA/EDGE/GPRS/GSM, CDMA20001xEV-DO/CDMA2000 1X, TD-SCDMA) симсиз тармоқлар жиҳозлари;
  • (IMS, Mobile Softswitch, NGN)  таянч тармоқ жиҳозлари;
  • тармоқ мосламалар (FTTx,xDSL, оптик мосламалар , маршрутизаторлар, тармоқ  коммутатолари);
  • илова ва аппарат таъминоти (IN), маълумотларни мобил узатиш хизматлари, (BOSS);
  • (UMTS/CDMA) терминаллари.

Huawei Ўзбекистонда фаолият бошлаганига 14 йилдан ошди. У ўз бинесини Ўзбекистонда штатлар жадвалида 10 кишидан иборат бўлган кичик ваколатхона очиб бошлаган.

Бугун Huawei ни 150 ишчиси бўлган шўъба корхонаси бор. Уларнинг 80 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади.Ундан ташқари , 2012 йилдан бошлаб Тошкент минтақавий штаб-квартира сифатида белгиланган, бу ердан марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари назорат қилинади.

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин қўшничилик ва дўстона муносабатлар ва, шунингдек, Ўзбекистон ҳукматинининг кўмаги туфайли Huawei Ўзбекистоннинг етакчи телекоммуникация оераторларининг муҳим шериги ҳисобланади. Ҳозирги вақтда «Huawei» Uztelecom, Unitel, Ucell, Perfectum Mobile ва East Telecom миллий операторларига жиҳозлар ва сервис ечимлар тақдим этиб келади. Компания ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида узоқ муддатли инвестор ҳисобланиб келинади.  Huawei ЎЗбекистонни иқтисодий истиқболларига ишонган ҳолда ушбу мамлакатга инвестициялар киритмоқда. Ўзбекистон бозори Марказий Осиёда муҳим роль ўйнайди, телекоммуникция бозорини ривожланиш имкониятлари улкандир. Huawei хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, Ўзбекистон корхоналари ва аҳолисини энг замонавий алоқа технологиялари билан таъминлашга ўз улушини қўшишга тайёр.